ИИВ йўл ҳаракати қоидаларига электросамокат ва скутерлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришларни киритмоқчи. 14 ёшга тўлмаганларга уларни бошқаришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Уларда пиёдалар йўлакларида 6 км/соат, йўлларда эса 20 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди. Унга минора кранлари, ўзгарувчан ток генераторлари ва бошқалар киритилди.
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматидан эндиликда ДХМлар, ЯИДХП ёки davreestr.uz сайти орқали фойдаланиш мумкин бўлади. Хизмат нархи — БҲМнинг 0,5 баравари.
Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Ҳукумат иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ўзи ёки оиласи истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари бериш, уй хизматчилари билан эса озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.
Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бекор қилинган Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти 4 ой ўтиб қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди. Аввал улар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида бўлган.
Ўзбекистонда аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликлар, қидирувдаги машиналарни аниқлаш учун дрондан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди. ИИВ ва бошқа қатор ташкилотлар уни ўрганиб, 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.
Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.
Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилади, бош вазир маслаҳатчилари лавозимлари тугатилади. Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазирлик ва бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари тақиқланди.
Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди. Вазирликларнинг янги номлари рўйхати.
Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджети 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак эди, бироқ лойиҳа ҳануз жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмади ва парламентга киритилмади. Ҳукумат кетма-кет тўртинчи йил муддатларни бузмоқда.
Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.
Маиший, ошхона ва компьютер ускуналари бўлмаган товарлар учун муддат ва миқдор бўйича божсиз импорт чекловини бекор қилиш таклиф этиляпти (умумий қиймати бўйича эса чекловлар сақланиб қолади). Мақсад — жаҳондаги озиқ-овқат танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга товарлар билан таъминлаш.
Ҳукумат қарорига кўра, аҳоли яшаш жойларидаги қаровсиз дарахтларни парваришлашга темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқаролар ҳақ эвазига жалб қилинади. Қолаверса, 100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорлиги сифатида ҳимояга олинади ва атрофи 1,2 метрлик панжара билан ўраб қўйилади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда. Харажатларни онлайн юритиш учун махсус дастур ва мобил илова ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг